Article
Поделиться:

Рангшунослик ҳақида



Jizzax viloyati Jizzax shahri 5 umumiy õrta ta'lum maktabi amaliy fanlar yõnalishi Tasviriy san'at fani õqituvchisi 
Gavhar Quvnoqova Sharifovna


Ранг хакидаги карашлар кадим - кадим замонлардан буён уз ривожига эга булиб келган. Аммо ранг таълимоти дастлаб табиат ходисаларига нисбатан аник назарий ёндошилмаган холда каралган. 

         Кейинги хилма-хил фанларнинг ривожланиши жараёнида ранг тушунчаси ва уни илмий асосланишига талабнинг ортиши аник назарий тизимни яратилишига олиб келган. Ранг хакида таълимотлар билан танишар экансиз унинг тарихий ривожи ранг муаммоларини, аваламбор инсоннинг физиологик хусусиятларининг ёруглик ва ранглар мажмуаси билан накадар богликлигини, шунингдек инсоннинг эмоционал кайфиятини узгаришида ранг, нур ходисалари мухим роль уйнашини куриш мумкин. 

         Ранг муаммолари билан уз вактида фалсафа фани, кейинчалик - табиий ва техник фанлар шугуллана бошлади. Аммо ранг хакида гапирганда бизга маълумки, антик даврлардаёк рангларнинг узаро муносабатлари яъни уларнинг уйгунлашуви хакида жуда нозик дидга эга булганлар. Жумладан, кадимги Миср, Юнонстон, Римнинг деворий суратлари, хар хил сапол идишлар, уй жихозлари колдиклари ва хоказолар бундан далолат беради. Биз уларнинг кийим кечакларидаги рангли безаклари, касметика сохасида ранг танлов ишларида юксак даражада ривожланганлигини курамиз. 

         Урта Осиё деворий суратлар колдиклари, хайкаллар, уй рузгор сапол буюмларидан наккошлик санъатининг хилма хил намуналарига караганда бизнинг улкамизда хам аждодларимиз ранг сохасида нихоятда юкори савияга эга булганлар. Табиатнинг стихияли ходисалари инсон тасавурида турли психик таасуротлар, образларни шакллантириб келган. Ранглар, ёруглик билан боглик булган турли нурлар одамлар онгида аста секин рамзий характерга эга була бошлаган (коронгу-кора, кора-кузгун, сарик-зардачек, кирмизи лоладек, мовий осмондек ок фариштадек, тундек кора ва хоказо). Уй ичи безаги ва ёшига караб кийим рангини танлаш, ёки турли маросимлар билан боглик кийим-кечак ранглари кабилар халклар ижтимоий хаётида жуда кадимлардан урин олиб келмокда. 

         Умуман олганда, рангни танлашда борлик ва кишиларнинг ижтимоий хаётидаги иштироки жуда мухим ахамият касб этади. Шунинг учун ранг хакидаги таълимот уз доираси жихатидан фалсафий, эстетик, табиий - илмий муаммоларни уз ичига олади. Бу сохаларнинг хар бири уз муаммолари, уз кузатиш йули, уз терминалогиясига, уз тадкикий усулига эгалиги рангшунослик масалаларини урганишни мураккаблаштиради. 

         Ранг ва ёругликларни узаро алокадорлиги, уларнинг табиати хакидаги дастлабки назарий асарларни антик Юнонстонда учратамиз. Табиат конуниятлари аник урганилмаган бир даврда ранг тушунчалари Юнон файласуфларининг дунёвий тушунчаларида умумий тарзда акс этган эди. Кадимги олимлар ранг таълимотида ёруглик ва коронгиликни, ок ва корани карама-карши куйиб, улар уртасида хамма ранглар мавжудлигини пайкаганлар. Аммо бу ходисаларнинг сабабларини улар аник айта олмаганлар. Лекин Арестотель куз ва жисм оралигидаги "шаффоф" мухитнинг ахамиятлилиги, хакида гапирган эди. 

         Демокрит жисмлар ва уларнинг образларини кузларда шакллантирувчи атомлар мавжудлиги хакида укдирган эди. 

         Эвклид эса кузлардан "Куриш нурлари" таркалиб ташки дунё жисмларни камраб олиб, улар образини акс этдиради деб тушунтирган эди. 

         Ньютон биринчи марта оптик призма оркали хосил булган ранг йулакларини яратди ва уни илмий тарзда тушунтириб берди. Шундай килиб Ньютон ранг хакидаги но илмий карашларга чек куйиб унинг илмий пойдеворини яратди. 

         Ньютон куёшнинг оппок ёруглиги хар хил синувчанлик кучига эга нурлар йигиндисидан иборат булади деб хисоблаб, хар бир ёруглик нури узига хос ранг чакирувчи хусусиятга эга деб таъкидлади. У шиша призмалар оркали юборилган ёруглик рангли нурларга айланганлигини, агар уша рангли нурларни йигувчи линзалар оркали утказилса яна ок ёруглик пайдо булишини, пайдо булган ок нурни яна шиша призмадан утказса у холда рангли нурлар пайдо булмаслигини, умуман ёруглик кейинчалик ажралмаслигини аниклади. Ньютон спектр рангларини етти булакка булиб уни доира шаклида жойлаштирди. Рангларни белгилаш учун унинг куллаган терминологияси жуда аник эди. Яъни кизил ёки яшил нурлар хакида эмас балки яшил ва кизил ранг сезгиси уйготувчи ёруглик нурлари хакида гапирган эди. Шундай килиб Ньютоннинг бундай ихтироси бизни рангларнинг физик табиати хакида аник тасаввурга эга килди. 

 



Calendar

«    Июнь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Popular

img
Kasrlar haqida tushuncha
5-03-2023, 20:34
img
RENESSANS
23-01-2023, 18:14